Препаратнинг савдо номи:
Хепилор®
Таъсир этувчи моддалар (ХПН):
гексетидин, 80% ли холин салицилати, хлорбутанол гемигидрати
Дори шакли:
оғиз бўшлиғи учун эритма
Таркиби:
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 0,1 г гексетидин, 100% моддага қайта ҳисоблаганда 0,5 г 80% ли холин салицилати, 100% сувсиз моддага қайта ҳисоблаганда 0,25 г хлорбутанол гемигидрати;
ёрдамчи моддалар: 96% ли этанол, натрий сахарини, полисорбат 20, пропион кислотаси, лимон мойи, анис мойи, ментол (левоментол), эвкалиптол, тозаланган сув.
Таърифи:
тиниқ ёки енгил товланувчи, ўзига хос ҳушбўй ҳидли ва спирт-анис таъмли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
Антисептиклар
АТХ коди:
R02АА20
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Дори воситасининг таъсири учта фаол ингредиентлари билан боғлиқ.
Антибактериал ва замбуруғларга қарши фаоллиги.
Гексетидин микроорганизмларнинг граммусбат ва грамманфий штаммларига, ҳам аэроб, ҳам анаэробларга нисбатан антибактериал таъсирга эга.
Аэроб штаммларга нисбатан асосан бактериостатик таъсирга эга, бактерицид таъсири кучсиз. Анаэроб штаммларга нисбатан эса гексетидин яққол бактерицид таъсирга эга. Таъсир механизми тиамин билан рақобатли таъсирдан иборат: гексетидинни тузилиши микроорганизмларни ўсиши учун керак бўлган тиаминни тузилиши билан ўхшаш.
Яллиғланишга қарши фаоллиги.
Холин салицилати оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш учун.
Оғриқни қолдирувчи фаоллиги
Хлорбутанол оғриқни қолдирувчи таъсирга эга. Уни хусусан отоларингологияда (бурунга томчи, чайиш) ва стоматология амалиётида (аппликацияда ва ювишда) қўллаш мумкин. Классик антисептик сифатида қўллаш мумкин.
Фармакокинетикаси.
Фаол моддалари оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида мустаҳкам жойлашади, у ердан аста-секин чиқарилади.
Қўлланилиши
Оғиз бўшлиғи инфекциясини маҳаллий даволаш. Стоматологияда операциядан кейин оғиз бўшлиғини парвариш қилишда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Оғиз бўшлиғини чайиш учун маҳаллий воситаси сифатида қўлланади.
Катталарга ва 6 ёшдан катта болаларга оғиз бўшлиғини бир марта чайиш учун эритмани ўлчов стаканига 10 мл ли белгисигача қуйилади ва 50 мл илиқ сувда эритилади ёки 2 чой қошиқ препаратни ¼ стакан илиқ сувда эритилади.
Суткада 2 дан 4 мартагача чайилади.
Ютиб юборилмасин.
Даволаш курси -5 кун.
Болалар
6 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмасин.
Ножўя таъсирлари
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан эшакеми, ангионевротик шиш, ларингоспазм, бронхоспазм.
Нерв тизими томонидан: агевзия, дисгевзия, таъмни ҳис қилишини 48 соат давомида ўзгариши (“ширинни” ҳис қилиш “аччиқни” ҳис қилишга ёки аксинча ўзгариши мумкин).
Нафас тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан: йўтал, ҳансираш.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, дисфагия, сўлак безларини катталашуви, ютинганда оғриқ. Препаратни тасодифан ютиб юборилганда меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари, энг аввало кўнгил айниши ва қусиш пайдо бўлиши мумкин.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: аллергик контакт дерматит, тери реакциялари (тошма).
Умумий бузилишлар ва қўллаш жойидаги ҳолатлар: маҳаллий реакциялар – тишларни ва тил рангини қайтувчан ўзгариши; шиллиқ қаватни сезувчанилиги, хусусан: ачишиш, карахтланиш ҳисси; тил ва/ёки оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини таъсирланиши (оғриқ, қизиб кетиш ҳисси, қичишиш); сезувчанликни пасайиши; шиллиқ қаватни парестезияси; яллиғланиш; пуфакчалар; шиллиқ қаватда яраларни пайдо бўлиши; томоқда қичиши ҳисси; теккан жойида шиш, бурун/томоқ шиллиқ қаватини қуриши кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Дори воситасининг компонентларига ўта юқори сезувчанлик
- атрофик фарингит;
- бронхиал астма ёки уларнинг ўта юқори сезувчанлиги билан боғлиқ бўлган нафас йўлларининг бошқа касалликларида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Антисептикларни сақловчи препаратлар билан бирга қўлланмасин.
Гексетидин бошқа ишқорий эритмалар билан фаолсизлантирилиши мумкин.
Махсус кўрсатмалр
Препарат этанол сақлаганлиги туфайли уни қўлланганда ютиб юбормаслик ва кўзга тушишидан сақланиш керак, чунки у этанол сақлайди.
Дори воситасини тутқаноғи бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Препарат болаларда тутқаноқ бўсағасини камайтириши ва тиришишларни чақириши мумкин.
Аллергик реакцияларга, жумладан бронхиал астмага мойиллиги бўлган, айниқса ацетилсалицил кислотасига аллергияси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препаратга ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг белгилари пайдо бўлганида уни қўллашни дарҳол тўхтатиш лозим.
Препарат этанол сақлаганлиги туфайли, уни жигар касаллиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Препаратни узоқ вақт қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бактериялар ва замбуруғларни тарқалиш хавфи бўлган оғиз бўшлиғи ва томоқда табиий микроблар мувозанати ўзгариши мумкин.
Бактериал инфекциянинг умумий клиник белгилари пайдо бўлганида, умумий антибактериал даволашни буюриш лозим.
Агар симптомлар 5 кундан ортиқ давом этса ва/ёки тана ҳарорати юқори бўлса даволаш тактикасини қайта кўриб чиқиш лозим.
Яллиғланиш кучайса даволашни бекор қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Гексетидинни одамларда йўлдош орқали кириши ва кўкрак сути билан чиқарилиши тўғрисида текширишлар йўқ, шунинг учун препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат этанол сақлайди. Ҳайдовчиларга препаратни қўллангандан кейин 30 минут давомида автомобилни бошқариш тавсия қилинмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Дори воситасининг дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабарлар тушмаган.
Оғиз бўшлиғида эритманинг етарли миқдорини сўрилиши натижасида таркибида этил спирти сақлаганлиги сабабли алоголли интоксикация келиб чиқиши мумкин.
Агар препаратни кўрсатма бўйича қўлланса, препаратда гексетидиннинг концентрацияси токсик ҳисобланмайди.
Ўткир алкоголли интоксикацияни пайдо бўлиш эҳтимоли жуда кам. Агар бола препаратни аҳамиятли даражадаги дозасини ютиб юборган бўлса, этил спиртини сақланганлиги сабабли алкоголли интоксикация пайдо бўлиши мумкин.
Аллергик реакцияларни пайдо бўлишига олиб келган гексетидинни ҳаддан зиёд қўллаш ҳоллари йўқ.
Дозани ошириб юборилишини даволаш симптоматик, ва кам ҳолларда зарур ҳисобланади. Болани флаконнинг ичидагисини ютиб юбориши ҳолатларида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Ютиб юборилгандан кейин 2 соат давомида меъдани ювишни ўтказиш имкониятини ва алкоголли интоксикция белгиларини бартараф қилиш чораларини қайта кўриб чиқиш керак.
Чиқарилиш шакли
100 мл дан флаконда, 1 флакондан тиббиётда қўлланишига доир йўриқнома билан бирга қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи
«Фармак» АЖ. Украина, 04080, Киев ш., Кирилловcкая кўчаси, 63.
Ишлаб чиқарувчининг жойи ва фаолиятини амалга ошириш жойининг манзили
Украина, 04080, Киев ш., Кирилловская кўчаси, 74.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларнинг сифати бўйича шикоятларни (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Фармак» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
100170 Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Зиёлилар кўч. 12а, 1/2
e-mail: info@farmak.ua
Тел: +998 (71) 235-77-13




